Кот-д,’Ивуар президенти Алассан Уаттара бош вазир Патрик Ашини истеъфога чиқарди ва ҳукуматни тарқатиб юборди.
Бу ҳақда Кот-д’Ивуар президенти маъмурияти раҳбари Абудрамон Сиссега таяниб, Reuters хабар бермоқда. Агентлик мазкур ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида маълум қилмаган.

Ўз навбатида, РФИ радиостанциясининг хабар беришича, давлат раҳбари вазирларга янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифаларини вақтинча бажариш бўйича топшириқ берган.
28-сентябр куни Африканинг бошқа бир мамлакати Буркина-Фасода разведка хизматлари давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олишгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 2017 йилдан бери дунёда содир бўлган 17 давлат тўнтаришидан фақат биттаси Африкада эмас, Осиёда – Мянмада юз берган. Охирги уч йил ичида Ғарбий Африка давлатларида етти марта давлат тўнтаришига уриниш бўлган.
Изоҳ (0)