Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги учрашув 5-октябрь куни Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Арманистон Хавфсизлик кенгашига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
Учрашувга тайёргарлик кўриш учун Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Брюсселга амалий ташриф билан боради.
“Брюсселда 26 сентябрь куни Григорян Франция президенти маслаҳатчилари, Германия канцлери, Европа кенгаши раҳбари ва Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмет Ҳажиев билан 5-октябр куни Гранададаги етакчилар учрашувига тайёргарлик кўриши режалаштирилган”, — деди Арманистон Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати.
5-октябр куни Гранадада Озарбайжон президенти, Арманистон бош вазири, Франция президенти, Германия канцлери ва Европа кенгаши раҳбари иштирокида беш томонлама йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)