Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Қуръон ёқишни жирканч иш эканлигини, бундай воқеалар давлатлар ўртасида келишмовчиликларга сабаб бўлиши айтди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар бермоқда.
“Қуръонни жирканч тарзда ёқиб юборилиши каби қасддан қилинган провокациялар мамлакатлар ва жамият ўртасида бўлиниш яратиш учун мўлжалланган”, – дейди Волкер Турк.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ёз ойида Швеция ва Данияда Қуръон ёқиш билан боғлиқ бир нечта воқеалар юз берди. Хусусан, Швецияда ироқлик муҳожирлар Салван Момика ва Салван Нажем парламент биноси ёнида муқаддас китобни ёқиб юборганди. Данияда эса сиёсатчи, ўнг қанот Stram Kurs (Қаттиқ курс) партияси асосчиси Расмус Палудан бир эмас, бир неча марта Қуръонни ёқиб юборган эди.
Бу ҳаракатлар бутун дунё мусулмонларини ғазаблантириб, Яқин Шарқнинг бир қанча мамлакатларидаги Швеция дипломатик ваколатхоналарига ҳужумлар бўлишига сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)