• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги иссиқлик қозонхоналари қишга қанчалик тайёр?

    4-октябр куни Тошкент иссиқлик таъминоти оператори (иссиқ сув ва иситиш) Veolia Energy Tashkent компанияси биносида иситиш мавсумига тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманида Veolia Energy Tashkent компаниясининг тижорат директори Мақсуд Норметов журналистларнинг баъзи саволларига жавоб берди.

    – Бу йилги қиш мавсумида ўтган йилгига ўхшаб камчиликлар кузатилмайдими?

    – Қиш мавсуми якунига етганидан кейин барча коммунал соҳада қишга тайёргарлик жараёни бошланади. Мана ҳозир шаҳарнинг кўплаб жойларида қувурларни алмаштиряпмиз. Тасарруфимиздаги барча қозонхоналарни таъмирлаб, қишга тайёр қилдик.

    Қарс икки қўлдан чиқади. Биз меъёр бўйича 85 градусдаги иссиқликни етказиб берамиз. Мана шу иссиқликни уйнинг компанияси биздан олиб, истеъмолчига етказиб бериши керак. Бунинг учун истеъмолчи компанияга пул тўлайди. Агар газимиз яхши бўлиб турса, қозонхоналар 85 градусдаги иссиқликни чиқариб бера олади. Ҳозир кўпчилик ўтган қиш мавсумида юзага келган ҳолатни гапирмоқда. Ўтган йили газ етишмовчилиги туфайли иссиқлик етказиб бера олмадик. Агар газ яхши бўлса, уйларни иссиқлик билан бемалол таъминлай оламиз.

    – Қиш мавсумида уйларда хона ҳарорати неча градус бўлиши керак?

    – Уй ичида ҳарорат 18 градус бўлиши керак. Бизда ўзбошимчалик ҳолатлари кўп. Шунинг ҳисобига иситиш тизими ўзгариб кетган. Ҳозир кўпчилик уйидаги иссиқлик батареяларини олиб ташлаган. Лекин уйнинг режаси қилинаётганда ҳамма нарса ҳисобга олинган бўлади. Яъни бир хона қизимаса, бу ён атрофдаги қўшни хонадонларга ҳам таъсир қилади. Кўплаб кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати дўкон қилиб юборилган. Биринчи қават совуқ бўлгани ҳисобига тепадаги уйлар исимайди.

    — Агар бу йил ҳам Ўзбекистонда газ дефицити юзага келса, қозонхоналар ишламай қоладими?

    – Ҳозир Тошкент шаҳрида мазутда ишловчи 4 та қозонхона мавжуд. Агар газ дефицити пайдо бўлса, бу қозонхоналар мазут ёқиб, аҳолига иссиқлик етказиб бериши мумкин.

    2023 йил май ойида Veolia Energy Tashkent компанияси Бектемир (“Водник” қозонхонаси) ва Сергели (“Саноатэнерго” қозонхонаси) туманларида замонавий қозонхоналар қуришни бошлаган. Қурилиш ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

    Маълумот учун, ёпиқ иситиш тизими билан сув тўғридан тўғри иссиқлик истеъмоли жойида, аниқроғи объектнинг ўзида иситилади. Бу очиқ тизимда (иссиқлик энергиясини қозонхонадан бинога ташишда) муқаррар равишда юзага келадиган иссиқлик энергиясини йўқотишининг олдини олади.

    Ҳозирда 2 та қозонхонага барча технологик ускуналар ўрнатилиб, қурилиш ишлари якунланмоқда. 

    Маълумотларга кўра, “Водник” қозонхонасига ҳар бири 10 ва 5 МВт қувватга эга 2 тадан қозонлар ўрнатилган. “Саноатэнерго” қозонхонасида эса ҳар бири 6 МВт қувватга эга 3 та қозон қурилган.

    05.10.2023, 21:20   Изоҳ (0)   7434
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида Татаристон раиси билан учрашув ўтказди

    05.10.2023, 20:45

    Фарғонада фермер 101,2 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    05.10.2023, 20:30

    Шавкат Мирзиёев “Қозон Кремли” тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида бўлди (фото)

    05.10.2023, 20:22

    Тошкентнинг тўрт туманида газ вақтинча тўхтатилади

    05.10.2023, 18:37

    2023 йилда ўрмонларни асраш, дарахтларни кўпайтириш борасида Ўзбекистонда қандай ишлар амалга оширилди?

    05.10.2023, 18:33

    Самарқанд экофоруми якунланди. Ёпилиш маросимида Зироат Мирзиёева қатнашди

    05.10.2023, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.