Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фермер 101,2 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимиздаги истеъмолчиларни электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларини олдини олиш мақсадида ҳудудларда мунтазам рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Й.га қарашли фермер хўжалигидаги сув насосидан электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган ҳолда фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Натижада истеъмолчи томонидан корхонага 101,2 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган. Мазкур қоидабузарлик юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди. Ҳудудларда рейд тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)