Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Сергели тумани ҳокимлиги ОАВга ушбу хабарни тасдиқлаган.
Қайд этилишича, 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган ушбу қурбон 15 ёшли бола бўлган. Унинг устига ойна тушиб кетган ва бўйин қисмини кесиб кетган.
Таъкидланишича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.
Шунингдек, жабрланган ва стресс ҳолатига тушган фуқароларга тиббиёт ходимлар томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
- Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
- Ҳодиса жойига етиб борган “Дарё” мухбирига кўра, ҳозирда ҳудудда портлаш оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
- Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг маълум қилишича, портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади.
Изоҳ (0)