1-курсга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15-октябрга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15-октябри этиб белгиланди.
Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.
Изоҳ (0)