Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси “E” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Персеполис” (Эрон) ҳамда “Ан-Насср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.
Унга қанотларда ФИФА ҳакамлари Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳаками Аҳрол Рисқуллаев бажаради.
Ундан ташқари илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АВАР сифатида иштирок этади.
Маълумот учун “Персеполис” ҳамда “Ан-Насср” ўртасидаги учрашув 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)