Футбол бўйича Хорватия Кубоги 1/32 финал босқичида “Гробничан” жамоаси 29 август, сешанба куни “Папук” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашув “Гробничан”нинг 29:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйинда бир нечта миллий рекордлар қайд этилди.
- Энг кўп гол урилган ўйинга айланди — бунга қадар Хорватия Кубоги баҳсларида “Гай Maче” ва “Лика 95” (20:2) ўйини етакчилик қилаётган эди.
- Бир футболчи томонидан энг кўп гол урилган ўйин — 2013 йилда “Риэка” сафида Андрей Крамарич Кубок баҳсларида бир ўйинда 8 та гол урганди. “Гробничан” сафида эса Дражен Пилчич 10 та голга муаллифлик қилди.
Ижтимоий тармоқларда мухлислар “Манчестер Сити” 33 ёшли Пилчични олиши лозимлиги ҳақида ҳазиллар қилмоқда (Ҳоланд бир ўйинда 9 та гол урганди).
Изоҳ (0)