• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Бразилияга Пригожиннинг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокатни текширишга рухсат бермади

    Россия Бразилия Авиаҳалокатларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPА) “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожиннинг ўлимига сабаб бўлган Embraer Legacy 600 самолёти ҳалокати бўйича ҳозирча халқаро қоидаларга мувофиқ текширув ўтказишни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

     
     
    Фото: AP Photo

    Бразилия маркази аввалроқ тергов ҳаракатларида иштирок этиш ҳақида сўров юборган. Пригожин фойдаланган Embraer бизнес-жети ишлаб чиқарувчиси Бразилия компанияси бўлиб, шуни инобатга олган ҳолда, Бразилия терговда ёрдам беришни таклиф қилган, деб ёзади Reuters. Шу билан бирга, CENIPА бундай ҳамкорлик “авиация хавфсизлигини яхшилашга” ёрдам беришини таъкидлаган, аммо бу фақат халқаро қоидаларга мувофиқ текширув ўтказилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

    Reuters қайд этишича, Росавиация CENIPА’га рад жавоби беришга ҳақли, чунки Пригожиннинг самолёти халқаро эмас, балки ички рейсни амалга ошираётган эди. Бразилия томони келажакда ушбу турдаги самолётлар билан юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олишга интилмоқда, бироқ россиялик ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатлари CENIPА ва самолёт ишлаб чиқарувчиси Embraer учун қийинчиликлар туғдирмоқда, деб таъкидлайди агентлик. Россиянинг Бразилия таклифини қабул қилишдан бош тортиши “шаффоф тергов бўлмаслигини” кўрсатади, деди Reuters манбаси, авиаҳалокатларни текшириш бўйича эксперт Жефф Газзетти. 

    Пригожиннинг дафн маросими ҳарбий эҳтиромларсиз ўтди 

    23 август куни авиаҳалокатда вафот этган “Вагнер” асосчисининг дафн маросими 29 август куни Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида бўлиб ўтди. Маросим ёпиқ форматда ўтказилди. 

    “Вагнер” ёлланма аскарлари ва Пригожиннинг бошқа тарафдорлари дафн маросимига таклиф қилинмаган — ОАВ хабарларига кўра, маросимда фақат унинг яқинлари иштирок этган. “Вагнер” ХҲК раҳбарини дафн этиш пайтида ҳарбий одатларга ҳам риоя қилинмаган, аслида эса, президент фармонига кўра, Россия Қаҳрамони унвонига эга бўлган одамларнинг дафн маросими тегишли жараёнлар билан ўтиши керак. 

    Авиаҳалокат “Вагнер” исёнидан икки ой ўтиб юз берди 

    Евгений Пригожинга тегишли бизнес-жет Москвадан Санкт-Петербургга кетаётганда Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Самолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи, жумладан Пригожиннинг ўзи ва ХҲК асосчиларидан бири Дмитрий Уткин бўлган. 

    Оммавий ахборот воситаларида самолёт қулаши сабабларининг версиялари орасида бортда бомба портлаши ва зенит-ракета билан уриб туширилиши бор.

    Аксарият сиёсий таҳлилчилар Россияда воқеадан роппа-роса икки ой олдин ҳарбий исён уюштирган Пригожиннинг ўлимига махсус хизматлар алоқадор деб ҳисоблаяпти.

    30.08.2023, 12:41   Изоҳ (0)   8574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Улардан бири асли қозоғистонлик. Пригожин самолётида “Вагнер” асосчиси ва командиридан ташқари кимлар бор эди?

    26.08.2023, 10:12

    Россия Тергов қўмитаси Пригожиннинг авиаҳалокатда ўлганини тасдиқлади (видео)

    27.08.2023, 16:25

    Путин Пригожиннинг дафн маросимига бормайди — Кремль

    29.08.2023, 14:47

    Пригожин Санкт-Петербургда дафн этилди. Дафн маросими ёпиқ форматда ўтди (фото) 

    29.08.2023, 21:27

    Африкада навбатдаги тўнтариш: Габон ҳарбийлари ҳокимиятни қўлга олганини эълон қилди

    30.08.2023, 12:22

    Трамп ўзига қўйилган айбловларга муносабат билдирди

    30.08.2023, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ривер Плейт” ва “Мамелоди”дан ғалаба, “Интер” Мексика жамоаси билан дуранг ўйнади (видео)

    Спорт | 18 июн, 09:04

    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Реклама | 18 июн, 09:00

    АҚШ Яқин Шарқдаги қўшинларини шай ҳолатга келтирди

    Дунё | 18 июн, 08:26

    Исроил Эрон раҳбарига Саддам Ҳусайн тақдири билан таҳдид қилди 

    Дунё | 17 июн, 23:50

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 17 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” “Флуминенсе” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 июн, 23:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.