• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    100 ёшга тенг Бўзсув ГЭС-1 янги қувватларда ишга туширилди

    Мамлакатимизда аҳоли сонининг муттасил равишда ўсиб бораётганлиги, сўнгги йилларда миллий иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва шу орқали аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида кўплаб замонавий, янги саноат корхоналарининг пайдо бўлаётгани, табиийки, электр энергиясига бўлган талабни ҳам оширмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда электр энергия ресурсларини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда янги экологик тоза ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этиш, соҳада замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

    Тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётимизнинг муҳим қувват манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам изчил ривожланмоқда.

    Бу борада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан янги ГЭСлар барпо этилмоқда ҳамда инвестициявий лойиҳалар доирасида узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинаётган, ўзининг ўрнатилган электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини йўқотган ГЭСлар модернизация қилиниб, янги самарадор қувватлар ўрнатилмоқда.

    Бугун, 30 август куни давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида “Тошкент ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги 100 ёшга тенг Бўзсув ГЭС-1 нинг модернизациядан сўнг, янгиланган энергетик қувватда ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

    Тадбирни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ижро аппарати раҳбари Суҳроб Хамраев ҳамда Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев табрик нутқи билан очиб берди.

    Маросимда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги мутасаддилари, Жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масъуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда марказий телеканаллар, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Бўзсув ГЭС-1 нинг аввалги ўрнатилган қуввати 4 МВт (4 та гидроагрегат) бўлган бўлса-да, узоқ йиллар давомида эксплуатация қилинганли сабабли қуввати 2 МВт га пасайиб қолган эди. Модернизация ишлари якунига етказилгандан сўнг, ГЭСнинг энергетик қуввати 6 МВт (2 та замонавий гидроагрегат) га етказилди. Бу, ўз-ўзидан, ГЭС қувватининг 4 МВтга оширилганлигини кўрсатади. Янгиланган ГЭС йилига ўртача 44,4 млн кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

    Маълумот учун: Ўзбекистонда бунёд этилган биринчи гидроэлектр станция Бўзсув ГЭС-1 ҳисобланади. Мазкур ГЭС Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган. ГЭСнинг қурилиши 1923 йилда бошланади. Бўзсув ГЭСнинг қурилиши (1923-1926 йй.) халқ ҳашари билан амалга оширилади.

    Мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириб бориш, энергетика ресурсларининг мувозанатини ошириш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондиришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-10), “Самарқанд ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-2Б), “Тошкент ГЭСлар каскади” УК (ГЭС-1) модернизацияси» инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сонли қарори қабул қилинди.

    Унга асосан, Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан “Тошкент ГЭСлар каскади” УК модернизацияси (ГЭС-1)” инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун имтиёзли кредит берилиши маъқулланганлиги, “Гидропроект” АЖ томонидан инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги қайд этилиб, инвестициявий лойиҳанинг молиялаштириш манбалари сифатида ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврга йиллик 2,2 фоиз ставкаси билан, “Turonbank” АТБ орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда бериладиган кредит маблағлари, шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари белгиланганди.

    Модернизация ишлари ХХРнинг соҳада етакчи ташкилотларидан бири бўлган “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Жамият томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ва самарали фаолият, хусусан, янги ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш, ГЭСларда жаҳон стандартидаги замонавий технологияларни жорий қилиш орқали халқимизнинг хонадонларини ёритиш, кундалик маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, халқимиз хонадонларини янада обод бўлиши, ёруғлик манбаи билан нурафшон бўлиши, энг асосийси, халқимиз турмуш фаровонлигининг ошишига муҳим пойдевор бўлади.

    Мурожаат учун рақамлар:

    • 71 241-08-59;
    • 90 950-17-40

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    30.08.2023, 19:30   Изоҳ (0)   6817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда мебель саноати вакиллари, интерьер дизайнерлари ва архитекторлар иштирокида кўргазма-ярмарка бўлиб ўтади

    30.08.2023, 15:00

    Chery’дан WCWL: ёз мавсумини Arrizo 6 Pro билан тугатамиз!

    30.08.2023, 13:30

    Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига қабул давом этмоқда

    30.08.2023, 12:00

    “Оилавий” — анъанавий таъмга янгича назар 

    30.08.2023, 10:30

    Оққовоқ ГЭС-1 (ГЭС-10) янги қувватларда ишга туширилди

    29.08.2023, 21:00

    Фахрланадиган нарса бор: Payme аждодларимизнинг жаҳон ютуқларига бағишланган табрикномалар тўпламини тайёрлади

    29.08.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.