Тошкентнинг икки тумани ҳудудига 29 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларига 29 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманининг “Жасорат” маҳалласи:
- Аҳоли истеъмолчилари сони — 77 та.
Юнусобод туманининг “Юртобод”, “Шоштепа” ва “Увайсий” маҳаллалари
- Аҳоли истеъмолчилари сони — 2502 та;
- Улгуржи истеъмолчилари сони — 14 та.
Шунингдек, 29 август куни куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманлари ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Бектемир тумани: “Нурлийўл” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани: “Ат-Термизий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Қалқон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 07:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилган. Вазирликка кўра, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак.
Изоҳ (0)