“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мамлакатнинг энг йирик иш берувчиси ҳисобланади — унинг таркибида 77 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги маълумот берди.
Агентлик Ўзбекистонда 2023 йил 1-ярим йилликдаги энг йирик иш берувчи корхоналар номини маълум қилди. Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари”дан кейинги ўринда Навоий тоғ-металлургия комбинати кетмоқда — 46 654 ишчи.
Шунингдек, энг йирик иш берувчилар қаторидан қуйидаги компаниялар ҳам ўрин олган:
- “Ўзбекнефтегаз” — 34 491;
- Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати — 33 837;
- “Ўзавтосаноат” — 30 260.
“Ҳудудий электр тармоқлари” (25 841), “Ўзкимёсаноат” (22 720), “Ўзбектелеком” (17 017), “Ҳудудгазтаъминот” (16 386), “Ўзметкомбинат” (11 548) корхоналари ҳам юқори ўнталикдан жой олган.
Аввалроқ Ўзбекистонда бир кунда — 21 август куни мингдан зиёд фуқаро ишга жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шу куннинг ўзида республика бўйича 8 542 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган.
Изоҳ (0)