“Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳем Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган “Алмерия”га қарши баҳсда (3:1) ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.
Англиялик футболчи 12 август куни чемпионатнинг биринчи турида “Атлетик” (2:0) дарвозасини ҳам ишғол қилган эди.
Испания чемпионатида дастлабки икки ўйинида гол урган сўнгги футболчи Криштиану Роналду. Беллингҳем португалиялик футболчининг натижасини такрорлади.
“Реал” ҳужумчиси 2009 йилда Ла Лиганинг кетма-кет 4 ўйинида рақиблар дарвозасига гол урган.
Эслатиб ўтамиз, “қаймоқранглилар” Жуд учун “Боруссия Дортмунд”га 103+31 миллион евро тўлаб берган.
Изоҳ (0)