“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа билан шартномасини узайтирса, “Реал” ушбу трансфердан бутунлай воз кечади.
“ПСЖ” янги мавсумда Мбаппени лойиҳанинг асосий фигураси сифатида кўрмоқда. Килиан тез кунларда парижликлар билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Футболчи “ПСЖ” билан шартномасини 2025 йилгача узайтиради.
Агарда Мбаппе 2024 йилда “Реал”га ўтишга қарор қилса, парижликлар уни 200 миллион еврога сотишга ваъда берган.
Бироқ, агар Мбаппе Парижда қоладиган бўлса, мадридликлар кейинчалик ҳам 24 ёшли футболчи трансфери борасидаги музокаралардан воз кечади, дея хабар бермоқда Marca нашри.
Изоҳ (0)