• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украинанинг Запорожье, Россиянинг Брянск вилоятлари ўққа тутилди, қурбонлар бор

    10 август куни кечқурун Запорожье шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши, жумладан, тўрт нафар бола жароҳатланди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Малашко маълум қилди.

    Унга кўра, Россия қўшинлари фуқаролик инфратузилмаси объектига зарба берган. Айнан қандай объект экани айтилмаган, аммо бинодаги ёзувга кўра, бу Реикартз меҳмонхонаси, деб хабар қилди BBC рус хизмати.

    Фото: Reuters

    Запорожьега “Искандер-К” ракеталари билан зарба берилди, деб ёзмоқда “Strana.ua” нашри Украина полициясига таяниб.

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Запорожьега ракета ҳужумидан кейин ёнғин бошланган. Зеленский ҳам ҳужумда Россия қўшинларини айблади.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги инсонпарварлик ёрдами координатори Денис Брауннинг айтишича, Запорожьедаги ўққа тутилган меҳмонхонадан БМТ ходимлари тез-тез фойдаланиб келарди.

    Украинадаги урушни қўллаб-қувватловчи рус Telegram каналлари Россия қўшинлари Запорожьеда хорижий ёлланма аскарлар ва Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари жойлашган жойга зарба бергани ҳақида хабар берди.

    Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумга изоҳ бермади.

    Россиянинг Украина билан чегарадаги вилояти ўққа тутилди

    10 август куни Россиянинг Брянск вилоятидаги Чауси қишлоғи ўққа тутилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят губернатори Александр Богомаз ижтимоий тармоқларда.

    Унинг сўзларига кўра, Чауси қишлоғи Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилган. Бир киши воқеа жойида вафот этган, кейинроқ иккинчисининг ўлими ҳақида маълум бўлган. Яна икки фуқаро — бир аёл ва бир эркак турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вилоят раҳбарининг айтишича, отишма оқибатида қишлоқ хўжалиги корхонасига зарар етган.

    База нашри маълумотларига кўра, ферма ўққа тутилган, тўртта артиллерия снаряди тушган. 50 ёшли фермер хўжалиги раҳбари ва 55 ёшли ходим жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Telegram канали хабарига кўра, 44 ёшли фермер хўжалиги ходими реанимацияда, 48 ёшли ишчи эса жарроҳлик бўлимида.

    Брянск вилояти, шунингдек, Украина билан чегарада жойлашган Россиянинг бошқа вилоятлари ҳукумати ҳар куни Украина томонидан ўққа тутилаётгани ҳақида хабар беради. Украина расмийлари Россия ҳудудига зарба бераётганини инкор этиб, улар ҳужум эмас, мудофаа урушини олиб бораётганини айтади.

    11.08.2023, 09:09   Изоҳ (0)   7693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳрига зарба берди. Ракеталар университет ва турар жой биносига урилди (видео)

    31.07.2023, 13:24

    Россиянинг Донецкдаги шаҳарга ракета зарбаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    08.08.2023, 11:14

    Туркияда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    10.08.2023, 23:49

    “Маҳбус”ни кўришга навбатда турганлар, пандалар қуршовидаги меҳмонхона, йўл четида ётган жасадлар — 10 август суратлари

    10.08.2023, 22:43

    Жо Байден Конгрессдан 25 миллиард доллар сўраши кутилмоқда — Bloomberg

    10.08.2023, 22:23

    Нигер исёнчилари ағдарилган президентни ўлдириш билан АҚШга таҳдид қилди

    10.08.2023, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.