Озарбайжон Каспий денгиз транспорти компанияси (АSCО) Каспий денгизининг Туркманистон секторида нефть қувурини ётқизиш ишларини якунлади.
“Сулейман Везиров” қувур ётқизувчи кема Dragon Оil (БАА) томонидан ишлаб чиқилаётган Лам ва Жданов конлари ўртасида 5 километр узунликдаги сув ости қувурини ётқизди.
Dragon Оil 2000 йилдан бери Каспий денгизининг Туркманистон секторида маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида фаолият юритиб келмоқда.
Туркманистон нефть-газ соҳасидаги манбаларнинг “Дарё”га маълум қилишича, компания туркман лойиҳасига 8 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган ва ўтган йили шартнома муддатини 2035 йилгача узайтирган.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)