Украина Туркманистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун ноёб имкониятга эга. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Украина ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Эмине Жапарова Туркманистон элчиси Тойли Атаев билан учрашувда тегишли масалани муҳокама қилди. Шу тариқа Туркманистон президент Владимир Зеленскийнинг “Украинадан ғалла” номли дастурини амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
Пресс-релизда айтилишича, Туркманистоннинг Европа Иттифоқи ташаббуси билан бошланган ТRASEКА (Европа— Кавказ—Осиё транспорт коридори)га кириши Украинага туркман импортининг энг муҳим маҳсулотларини етказиб бериш учун янги имкониятлар яратади.
Ўз навбатида, томонлар Туркманистондан Украинага нефть маҳсулотлари ва минерал ўғитларни етказиб бериш истиқболларини ҳам муҳокама қилган.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)