Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида фуқароларнинг 119,7 миллион сўмлик солиқ тўловларини қўлга киритган ДСИ масъул шахслари қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Туман ДСИ масъул шахслари 86 нафар фуқаронинг мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган жами 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини банк кассасига кирим қилмасдан, уларга қалбаки чеклар тақдим қилиш орқали ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)