• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Одамларнинг шукроналик кайфиятида салбий ўзгаришлар бор” — депутат Алишер Қодиров

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида 2023 йилга мўлжалланган давлат дастурининг дастлабки ярим йил давомида қандай бажарилгани кўриб чиқилди. Мулоқотда сўз олган “Миллий тикланиш” партияси раиси, депутат Алишер Қодиров ижтимоий ҳимоя бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати тўғрисида фикр билдирди.

    Алишер Қодиров

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Алишер Қодировнинг айтишича, ижтимоий ҳимоя тизимида тарғибот масаласи оқсамоқда.

    “Мамлакатда ижтимоий кўмак бўйича катта давлат сиёсати олиб бориляпти. Бу биз учун устувор масала. Аҳолига ёрдам бериш жуда ҳам тўғри. Лекин жуда кўп депутатларнинг жойларда олиб бораётган таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, одамларнинг шукроналик кайфиятида салбий ўзгаришлар бор. Одамлар бугун ижтимоий кўмакни бошқача қабул қиляпти. Кўмак бериш албатта, давлат сиёсати. Бироқ ҳар бир ижтимоий ёрдамнинг орқасидан тарғибот-ташвиқот масалаларига жиддийроқ эътибор бермасак, аҳолини боқиманда қилиб қўйиш хавфимиз бор деб ўйлайман”, — деди у.

    Мажлисда Алишер Қодиров олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида айрим абитуриентларга берилаётган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди.

    “Ўқув даргоҳларига имтиҳонлар бошланган. Жамоатчиликдаги бир масала бизнинг диққатимизни тортди. Имтиёзлар масаласини таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Чунки бугун имтиҳонга яхши тайёргарлик кўрган талаба энг юқори — 189 баллни тўплай оляпти, лекин қўшимча имтиёз билан келган айрим таълим ташкилотларидаги йигитлар тўлалигича давлат грантларини қамраб олишга эришяпти. Бу 189 балл тўплай олган абитуриент учун адолатсизлик бўлиши мумкин. Бу ерда имтиёзлар тизимини адолатлироқ қилиб, балки қайтадан кўриб чиқилса, тўғри бўларди”, — деди депутат.

    Аввалроқ жамоатчилик фаоллари “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ҳарбий таълим муассасаларидаги имтиҳонларда ўз тўплаган балларининг 30 фоизи, бошқа ОТМларда 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар берилишини танқид қилганди. “Тизимдаги адолатсизлик сабаб оддий қишлоқ боласининг ўрнини замонавий шароитлардаги “Темурбеклар мактаби”да ўқиб, имтиёз олган болалар эгаллайди”, — дея фикр билдирганди фаоллардан бири.

    06.08.2023, 09:05   Изоҳ (0)   15533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида мактаб ўқувчилари бепул овқат билан таъминланаётгани айтилди

    06.08.2023, 08:40

    Ўзбекистонда яна зилзила сезилди

    06.08.2023, 08:07

    “Дарё” репортажи: Наманганда Чортоқ деҳқон бозорида рўй берган ёнғин асоратлари бартараф этилмоқда (фото ва видео)

    05.08.2023, 23:13

    Қорақалпоғистон воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ички ишлар ходимларига ҳукм ўқилди

    05.08.2023, 21:42

    Тошкентда 31 ёшли эркак қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда кўча айланди 

    05.08.2023, 21:30

    Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди

    05.08.2023, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:14

    “Реал” ҳужумчисига кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 23 июл, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.