“Пахтакор” футболчиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россиянинг “ЦСКА” жамоасида давом эттиради.
Москваликлар ўзбекистонлик ярим ҳимоячи билан 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
19 ёшли футболчи “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Аббосбек 2022 йил Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлганди. 2023 йилда эса Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё Кубогида зафар қучган.
Изоҳ (0)