Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Илон Маск билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.
Бу ҳақида вазиятга алоқадор бўлган манбага таяниб, ТАCC маълум қилмоқда.
“Илон Маск Марк Цукербергга қарши жангга Ҳабиб Нурмагомедов уни тайёрлашини хоҳлаганди. Бироқ Ҳабиб буни рад этди. Рад этиш сабаби маълум эмас”, — дея хабар беради агентлик манбаси.
Аввалроқ, Маск Twitter’да Цукерберг билан орани очиқ қилиб олиш учун октагонда жанг қилишга тайёр эканлигини айтди.
Цукерберг Маскнинг таклифига Instagramъдаги сториэсъда “Менга жанг жойини юбор”, деган ёзув билан жавоб берди. “Лас-Вегасдаги октагон”, деди Маск.
Изоҳ (0)