Германия Ички ишлар ва ватан вазирлиги ҳузуридаги миграция масалалари бўйича ҳукумат махсус вакили Йоахим Штамп бошчилигидаги делегация “Ватанпарвар” ташкилотининг Чилонзор туманидаги ўқув-спорт техника клубига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Айтилишича, делегация аъзолари автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш жараёни билан танишган.
“Мақсад — Германияга ҳайдовчилик бўйича ишга борадиган ўзбекистонликларнинг ушбу касбга тайёрланиш жараёнини ўрганиш ҳисобланади. Негаки ҳозирда мамлакатимизда асосан “Д” ва “Э” тоифалари бўйича ҳайдовчиларга талаб юқори. Бундан ташқари, Европада ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликлар ўзларининг анчайин интизомлилиги билан ажралиб туришига гувоҳ бўлдик”, — деди Ёахим Штамп.
Маълумот учун, Йоахим Штамп бошчилигидаги делегация Германияда ишлаш истагини билдирган ўзбекистонлик фуқароларга немис тилини ўргатиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда Германияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)