• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилган директорнинг қамалиш сабаби маълум бўлди 

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилишида ундан адолат талаб қилиб, ўзига нисбатан ноҳақлик бўлганини айтган мактаб директори йиғилишдан олиб чиқиб кетилиб, қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд ҳолат юзасидан баёнот берди. 

    Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 26 июлдаги қарори билан У. Турсунова (1982 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори вазифасида ишлайди) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқубузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) 2-қисмига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ У. Турсуновага нисбатан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан 26 июлда чиқарилган қарор ўзгаришсиз қолдирилган. Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 1 августдаги ажримига кўра, У. Турсуновага нисбатан биринчи ва апелляция инстанция судлари чиқарган қарорлари ўзгартирилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова билан тортишгани акс этган.

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбар Муродбек Давлатовнинг “Дарё”га билдиришича, тортишув 26 июль куни Сариосиё туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Вилоят ҳокими Умида Турсуновага лавозимидан олинганини айтгач, директор “менинг нима айбим бор?” деб сўрайди. “Эплолмаганинг учун, бутун дунёга шарманда қилганинг учун”, дея жавоб берган вилоят ҳокими.

    Фото: Видеодан кадр
    У ерда нима бўлганини сиз қаердан биласиз? “Муҳитни буздинг”, дейсиз, нима муҳит бузилган у ерда? Мактабнинг томорқасигача сотиб юборишяпти, шунча ёзганимизга индамайлик деб... Аҳволни ўрганадиган одам йўқ, буларнинг ҳаммасининг тили бир, — дейди Умида Турсунова вилоят ҳокимининг даккиси ноўрин эканини таъкидлар экан.
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Воқеа давомида мактаб директори “Вилоят ҳокимига тўғри маълумот киритилиши керак. Йўқот, йўқот, йўқот, нима қиляпман мен? Сенлар мактабда хоҳлаган ишингни қилдинг, ҳеч ким ҳеч нарса қилмади-ку?! Менга чора кўриладими? Нимага ташқарига чиқаман? Мана шу ерда туриб охиригача эшитаман, президентга айтадиган гапим бор. Оца, мени Ўзбекистон олдига олиб чиқиб, отиб ташласин”, — дейди. Шундан сўнг директор ички ишлар органи ходимлари томонидан мажлислар залидан олиб чиқиб кетилган.

    Фото: Видеодан кадр

    Мажлислар залини тарк этаётган Умида Турсунова вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга қарата “Ҳайф сиздай вилоят ҳокимига”, дейди.

    Муродбек Давлатовнинг қўшимча қилишича, Умида Турсунова дастлаб ўқитувчиларга қўпол муомаласи сабаб жамоатчилик назарига тушган. Шунингдек, у мактабга мурожаатни ўрганишга борган журналистларнинг камерасига шикаст етказган.

    04.08.2023, 20:20   Изоҳ (0)   60666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳоким қонун олдида жавоб бериши керак” — фаоллар Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори ўртасидаги тортишув ҳақида

    03.08.2023, 23:45

    Ҳилола Умарова Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори билан телефонда гаплашди (видео)

    04.08.2023, 00:52

    Жамоатчилик саволи: Мактаб директорини ишдан бўшатган ва қаматган Сурхондарё ҳокимига чора кўриладими?

    04.08.2023, 10:17

    “Минтақамизнинг кейинги тараққиёти ҳеч шубҳасиз сув омилига боғлиқ” — Сенат раиси 

    04.08.2023, 20:12

    Шавкат Мирзиёев Ашхобод саммитида иштирок этиб, бир қатор таклифлар билдирди

    04.08.2023, 19:58

    Тошкентдаги “6-роддом”да эгизак чақалоқлар вафотининг сабаби маълум қилинди

    04.08.2023, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.