• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу кулгили эмасми” —“Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ОТМга кириш имтиҳонида қўшимча баллар берилаётгани танқид қилинди

    Ўзбекистонда 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонининг натижалари эълон қилинди. Гап шундаки, бу йил ҳам тестларда қатнашган “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ҳарбий таълим муассасаларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи, бошқа ОТМларда 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар берилади. Ижтимоий тармоқ фаолларининг фикрича, бу адолатсизликдир.

    Хушнудбек Худойбердиев 
    Фото: “Дарё”

    Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram'даги каналида “натижаларга қарар эканмиз, кўзимизга биринчи бўлиб яна ўша адолатсизлик тушади”, дея фикр билдирди.

    Ҳуқуқшуноснинг ёзишича, тизимдаги адолатсизлик сабаб оддий қишлоқ боласининг ўрнини замонавий шароитлардаги “Темурбеклар мактаби”да ўқиб, имтиёз олган болалар эгаллайди.

    “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ҳарбий таълим муассасаларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, бошқа оддий ОТМларда эса 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади. Яъни 100 балл олса, унинг бали автомат 115 га айланиб қолади.

    Натижада ҳар йили “Темурбеклар мактаби” айрим битирувчиларининг баллари амалда тўплаш мумкин бўлган энг максимал 189 баллдан ҳам ошиб кетади. Яъни оддий қишлоқ мактабида ўқиган ўқувчи барча саволларга тўғри жавоб берган тақдирда ҳам, 189 балл билан контрактга кириши мумкин. Чунки ўша оддий қишлоқ боласининг ўрнини ўта замонавий шароитлардаги “Темурбеклар мактаби”да ўқиб, имтиёз олган болалар эгаллайди.

    Қани инсон қадри? Қани Конституциядаги тенглик? Қани ҳамма ёқда жар солинаётган ижтимоий адолат? Амир Темурнинг асосий шиори адолат бўлган. У адолатни ҳар нарсадан устун кўрган. Лекин бизда Темур издошлари бўлган бўлғуси ҳарбийлар кириш имтиҳонларида адолатсизлик тимсолига айланиб қолган. Бу кулгили эмасми”, — деб фикр билдирган Хушнудбек Худойбердиев.

    Хулоса қиларкан, блогер имтиҳон натижаларига имтиёзли балл қўшмаслик кераклиги ва “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига имтиёз берилган тақдирда ҳам, фақат ҳарбий ОТМлар учун берилиши лозимлигини қайд этган.

    “Масалан, давлат грантида алоҳида квота бериб, ўша квота ичида мактаб битирувчилари ўзаро курашсин. Шунда бошқаларга халақит бермайди, бировларнинг жойини ноҳақ эгалламайди. Тамом, нимаси қийин шуни”, — деб ёзган у.

    Telegram'даги “давлетовуз” канали муаллифи ҳам Худойбердиевнинг фикрларига қўшимча қилган.

    “Имтиёз бошқаларни камситмаслиги керак. Хушнудбек масалани тўғри кўтаряпти. Бунақа адолатсиз имтиёз бекор қилиниши лозим. Темурбеклар мактабида ўқимаган болаларнинг айби йўқ”, — деб ёзган у. 

    Ушбу мавзу ҳақида фикр билдирар экан, собиқ депутат Расул Кушербаев Конституцияга зид қоида ва ҳуқуқлар сақланиб қолаётганини ёзган.

    Расул Кушербаев 
    Фото: “Дарё”

    “Конституциянинг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”, деган қатъий қоида бор. Яъни тушунишимизча, Ўзбекистонда барча фуқаролар, унинг ота-онаси ким бўлгани, қаерда яшаб, қаерда туғилгани, таниш-билишлари ким эканидан қатъи назар ҳаммаси бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади.

    Лекин амалда бу қоида қандай ишлаяпти? Бу борада “Темурбеклар мактаби” ва бошқа ўқув юртларидаги ўқувчиларга ижтимоий келиб чиқишига кўра ўқишларга киришда берилаётган алоҳида имтиёз ҳуқуқи ҳақида ўйлаб кўриш керак. Бу борада Конституциявий судимиз янги Конституция шароитида ҳам жимлик сақламасдан аниқ кўриниб турган зидлик бўйича муносабат қилса бўларди. Конституцияга зид барча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар зудлик билан бекор қилиниши керак”, — деб ёзган у.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 28 июндаги президент қарорига асосан, “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ҳарбий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тўплаган балларининг 30 фоизи, бошқа давлат ОТМларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз бериб келинади.

    Шунингдек, ҳужжатда мазкур мактабларни имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчиларга таркибида “Темурбеклар мактаби” бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

    03.08.2023, 11:05   Изоҳ (0)   29832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 4 август куни 42 даражагача иссиқ бўлади

    03.08.2023, 10:55

    Сурхондарёда 50 ёшли эркак икки фуқарони Германия ва Канадага ишга жўнатишни ваъда қилиб, чув туширди

    03.08.2023, 10:44

    Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади 

    03.08.2023, 10:00

    Сурхондарёда тожик кавраги ширасини олмоқчи бўлганлар ўсимлик дунёсига 852 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

    03.08.2023, 09:43

    Ўзбекистонда ҳарбий техникалар ва қурол-яроғ ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

    03.08.2023, 09:14

    Фарғонада такси ҳайдовчиси машинасига ғишт отган эркак ушланди. ИИБ ходимларига эса хизмат текшируви тайинланди (видео)

    03.08.2023, 08:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.