Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва МЧЖ юристи ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. “О.Ф.” МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб бергани эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)