Ўзбекистонда қанча эркак кўп хотинлик жиноятини содир этгани учун судлангани очиқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Унга кўра, 2018—2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди.
Аввалроқ Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони эълон қилинган эди. 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, доимий яшовчи аҳоли сони 36 миллион 372,3 минг кишини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.
Шундан:
- Аёллар сони – 18 миллион 66 минг киши;
- Эркаклар сони – 18 миллион 306,3 минг киши.
Шаҳар жойларда яшовчи аҳоли сони 18 миллион 557,5 минг кишини ташкил этаётган бўлса, қишлоқ жойларда 17 миллион 815,8 минг киши истиқомат қилмоқда.
Изоҳ (0)