“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида ҳозиргача 4,5 минг нафар тадбиркор 65 триллион сўмлик лойиҳани ишга тушириб, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташаббус билдиргани маълум қилинди.
Уларга яратилган янги шароитлар ҳисобига 1 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари бериш ҳисоб-китоб қилинган. Бундан ташқари, дастурга кирмаган, лекин 40 тадан 50 тагача иш ўрни яратиш имкониятига эга яна 2 мингта тадбиркор бор. Шунингдек, 14 та тажриба туманида ушбу дастурда қатнашиб, 50 минг аҳолини иш билан таъминлаш ташаббусини билдирган қўшимча 725 нафар тадбиркор ҳам аниқланди.
Тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимларига ушбу лойиҳани юргизиб, 400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Йил якунига қадар дастур билан 10 минг нафар тадбиркорни қамраб олиш вазифаси қўйилди.
Шу билан бирга, тадбиркорни рўйхатга олиш, лойиҳасини шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш, молиявий ва ҳуқуқий маслаҳат бериш каби хизматлар бир жойда кўрсатилиши кераклиги қайд этилди.
Изоҳ (0)