• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Маҳалла номи Нилуфармиш, зимистон маҳалла дейиш керак“. Сергелида яшовчи аҳоли электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилди

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Нилуфар” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари электр таъминотидаги узилишлар ҳақида шикоят қилиб, масъуллардан ёрдам сўради.

    Мана соат кечки 10:05 бўлдики, Сергели-2 да ҳали ҳам “свет” йўқ. Ҳамма ёқ зим-зиё, қоп-қоронғи. Икки-уч соатдан бери “свет” йўқ. Келяпти, ўчяпти, яна келяпти, ўчяпти. Техникалар куйяпти. Бунга кимдир жавоб берадими? Нега Сергели туман “рес”ини бошлиғи, мундоқ эплаб ишини қилолмаяпти. Ҳамма ёқ зим-зиё мана. Кўчада фақат машина чироғи ёнса, кўча кўриняпти. Бўлмаса, кўча ҳам кўринмайди. Йўлнинг нариги томонидаги уйларда “свет” бор. Бу ёқда, Сергели-2, “Нилуфар” маҳалласида “свет” йўқ. Маҳалланинг номи тағинам Нилуфармиш, зимистон маҳалла дейиш керак, — дейди Музаффар Аҳмедов исмли мурожаатчи “Дарё”га бу ҳақда шикоят қилар экан.

    Мурожаатчи масъулларга мурожаат қилиб, муаммони бартараф этишларини, туман Электр таъминоти корхонаси раҳбариятига чора кўришларини сўрайди.

    Қачон бу муаммолар тугайди? Ҳар доим ўчади. Ишдан келган пайтингизда уйда “свет” йўқ. Ҳамма ёқ қоп-қоронғи. Бу муаммони бартараф этиб, Сергели туман “рес”ига чора кўрадиган борми? Ёки бўлдими, ҳаммаси тугадими? Шунақа яшашга мажбурмизми? Пул тўлашга келганда биринчи ўринда булар, — дейди у.

    Мурожаатчи электр таъминотидаги бундай узилишлар фуқароларга маънавий зарар бераётганини айтиб, “Бунинг учун нега Сергели ‘рес’и жарима тўламайди?”, — дейди.

    Биз “свет”дан қарздор бўлсак, шу заҳоти ўчиришади. Нега пул тўлаб қўйиб, электрсиз ўтиришимиз керак? Нега нариги маҳаллада “свет” бор, лекин бизда йўқ, — дейди мурожаатчи.

    “Дарё” мурожаатчилар шикояти бўйича Энергетика вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилди.

    Ўчишлар сабабини изоҳлаб, аҳолига мурожаат қилгандик. Бу режали ўчиш эмас-да. Мажбурий ўчиш. Олдиндан қаер ўчишини ҳеч ким билмайди. Қаерда сим қизиса ёки трансформатор куйишга яқинлаша бошласа, шартта ўчирилади. Ўчирилмаса, Олмазор туманида, яқинда Миробод, Яшнободда бўлганидек, аҳоли 2-3 кунлаб “свет”сиз қолиб кетиши мумкин, — дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев.

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган электр узилишларига изоҳ бериб, соҳада мураккаб вазият юзага келганини маълум қилди.

    Таъкидланишича, июнь ойида жами 34,8 миллион кВт/соат мажбурий чеклов киритилган бўлса, мазкур кўрсаткич июль ойининг ўтган 31 куни мобайнида 175 миллион кВт/соатни ташкил қилган. Ёз фаслига ўтилганидан бери жами 210 миллион кВт/соат мажбурий чеклов қўлланилган.

    Июнь ойида тизимда модернизация ва реконстурксия ишларини хавфсиз олиб бориш мақсадида қатор ҳудудларда мақсадли ўчиришлар амалга оширилган. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Энергетика вазирлигининг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналлари орқали камида бир сутка олдин хабарлар эълон қилиб борилган. Натижада биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 542 та трансформатор подстанцияси ва 592,36 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал, 923 та трансформатор ҳамда 702,3 километр ҳаво тармоғи жорий таъмирланган.

    Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурига мувофиқ 930,6 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 228 та трансформатор пунктлари янгиланган/ “Сағбон”, “Юнусобод”, “Қўқон”, “Карвон”, “Қорасув”, “Яланғоч”, “Тузел” ва “Сергели-35” подстанцияларидаги 9 та кичик қувватли трансформатор катта қувватлисига алмаштирилган, — дейилади масъуллар изоҳида.

    Энергетика вазирлигига кўра, ҳозирги шароитда “Нима қилса ҳам узлуксизликни таъминлайман”, дея зарур эҳтиёт чораларини кўрмаслик, муқаррар авария ҳолати юз бериши мумкинлигини англаган ҳолда, барқарорликка эришиш истагида ортиқча кучланишга ўтила бошлаган ҳудудларни тармоқдан узмаслик ҳам ечим эмас, аксинча, катта муаммога олиб келади.

    Бундай вазиятда энергия тежамкорликка қатъий риоя қилиш, хонадонларда ҳам барча хонани эмас, атиги биттасини совитиш, ишлатилмаётган электр ускуналарини тармоқдан суғуриш, зарурат бўлмаган ҳолларда, айниқса, кундуз кунлари лампочкаларни ўчириб қўйиш энг мақбул йўлдир.

    Халқимиздан бугунги аномал иссиқ шароитида Энергетика вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари тарафидан амалга оширилаётган мажбурий чораларни тўғри тушунишларини ҳамда қўллаб-қувватлашларини сўраймиз, — дея таъкидланади хабарда.
    02.08.2023, 12:01   Изоҳ (0)   6416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукус шаҳар ИИБ собиқ бошлиғи Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди

    02.08.2023, 11:57

    “Камбағални истеъмол қилаётган нарсасидан аниқлаш керак эмас” — Беҳзод Мусаев

    02.08.2023, 11:50

    Ўзбекистонда 3 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    02.08.2023, 11:31

    Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган такси ҳайдовчиси машинасига ғишт отди (видео)

    02.08.2023, 11:02

    Бухорода тиббиёт техникумига ўқишга киритиш учун 1 000 доллар олган шахслар ушланди

    02.08.2023, 10:44

    Ўзбекистонда оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади

    02.08.2023, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.