• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда янги ўқув мавсуми бошланиш арафасида. Хўш, Тошкент шаҳри вилоятлик талабаларни тураржой билан таъминлашга тайёрми?

    Ўзбекистонда тез орада олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари бошланади, сентябрь ойидан Тошкент шаҳри яна 100 минглаб талабалар билан тўлади. Табиийки, уларни ётоқхоналар билан таъминлаш масаласи яна кун тартибига кўтарилмоқда. Аввалги йилларда бу йўналишдаги ишлар яхши йўлга қўйилмагани сабабли хаос юзага келиб, кўплаб ўқувчилар бошпанасиз қолишига тўғри келганди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бундан тўғри хулоса чиқардими? Умуман, Тошкент шаҳри вилоятлик талабаларни қабул қилиб олишга қанчалик тайёр? Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова “Дарё”га шу ҳақда маълумот беради.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Айни пайтда қанча тураржойга эҳтиёж бор?

    Тошкент шаҳрида талабалар сонининг йилдан йилга ортиб бориши фонида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан жорий йилда бу муаммони ҳал этиш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, янги ётоқхоналарни қуриш, таъмирлаш учун зарур маблағлар ажратилган ва бугунги кунда 38 минг ўринли 83 та талабалар тураржойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида 23 минг 494 ўринли 50 та, олийгоҳ ва бюджет маблағлари, олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳамда инвестиция дастури доирасида 10 минг 660 ўринли 21 та талабалар тураржойлари қурилиши учун зарур маблағлар ажратилган. 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар тураржойларини фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган.

    Ҳозир неча ўринли ётоқхоналар мавжуд?

    2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, 4 минг 702 ўринли 12 та талабалар тураржойлари фойдаланишга топширилган. Айни пайтда 24 минг 394 ўринли 51 та талабалар тураржойлари қурилиши давом этмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойи, яъни янги ўқув йили бошланишига қадар республика бўйича жами 6 минг 400 ўринли 11 та талабалар тураржойлари фойдаланишга топширилади.

    Жумладан, Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида жами 3 та 1 800 ўринли талабалар тураржойларида қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилади:

    • Ўзбекистон миллий университети учун 400 ўринли;
    • Тошкент давлат техника университети учун 600 ўринли;
    • Тошкент тиббиёт академияси учун 800 ўринли.

    Йил якунига қадар давлат дастурида белгиланган 18 минг ўринли талабалар тураржойлари ҳам тўлиқ қуриб битказилади.

    Талабалар тураржойлари қандай тақсимланади?

    Ҳар йили сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида талабалар тураржойларини тарқатиш, тақсимлаш жараёнида навбатлар ҳосил бўлиши кузатилади. Бу йил ушбу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида белгиланган тартиб ва мезонларга мувофиқ юқори курс талабаларига ётоқхоналар олдиндан тақсимланди. Бунда 1-босқич талабаларига ТТЖдаги ўринларнинг 60 фоизи сақлаб қолинади.

    Шу тартибда барча курслар билан қўшиб ҳисоблаганда Тошкент шаҳрида 42 минг 300 нафар ёки 27 фоиз талабалар мавжуд 100 та талабалар тураржойларига жойлаштирилади.

    Талабаларнинг ижара уйларда туриш тартиби қандай бўлади?

    Ҳозирги кунда 48 минг 976 нафар талабалар (30 фоиз) тураржойга муҳтож бўлиб, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшашига тўғри келади. Тюторлар назоратида 23 минг 774 нафар талабалар (2, 3, 4-курслар) Тошкент шаҳрида ижара хонадонга жойлашган. Яъни уларнинг аксарияти аввалдан яшаб келаётган ижара уйларини сақлаб қолишган ёки олдиндан ижара уйларини банд қилиб қўйишган.

    Шу ҳолатда ижара хонадонларига жойлашишга муҳтож бўлган (ётоқхонадан жой берилмаган, ўз уйи, яқин қариндоши мавжуд бўлмаган ва ижара хонадони ҳам аниқ бўлмаган) талабалар 25 минг 202 нафарни ташкил этмоқда. Ана шу таҳлиллардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида барча тюторларни тўлиқ жалб қилган ҳолда маҳалла раислари билан ҳамкорликда бўш турган ижара хонадонларини топиш ишлари амалга оширилган.

    Уй эгалари билан бирма-бир суҳбатдан кейин жами 8 минг 438 та ижара хонадонларининг манзилли рўйхати шакллантирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур хонадонларга 24 минг 254 нафар талабани жойлаштириш имкони мавжуд. 

    Айни пайтда қолган 948 нафар талабага қўшимча ижара уйларини топиш ишлари давом этмоқда. Бўш турган ижара хонадонлари тўғрисидаги манзилли рўйхат барча талабаларга етказилмоқда.

    Ижара хонадонларига жойлашган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ишлари амалдаги тартиб асосида давом эттирилади. 

    Шу тартибда янги ўқув йилида талабаларни таъмирланган ва бўш турган ижара хонадонларига жойлаштириш ишлари ташкил этилади ва кириш имтиҳонлари якунланиши билан, яъни 20 август куни талабалар қаерда яшаши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши таъминланади.

    Жорий йилнинг 25 августига қадар талабаларни ётоқхона билан таъминлаш жараёнини тўлиқ якунлаш кўзда тутилмоқда ва бу борада кунлик мониторинг йўлга қўйилган.

    Талабалар Тошкент Индекс мажмуасидан бу йил ҳам фойдаланадими?

    2022/2023-ўқув йилида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Янгиҳаёт туманидаги “Индекс” савдо мажмуасида ташкил этилган вақтинчалик ётоқ жойларида талабалар учун зарур шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги сабабли жорий ўқув йилида бу вариантдан фойдаланиш кўзда тутилмаган.

    Ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишга тушадими?

    Шунингдек, талабаларни тураржойга онлайн жойлаштириш имкониятини берувчи ахборот тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ахборот тизимида олий таълим муассасаларининг ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри шакллантирилиб, олий таълим муассасаси томонидан ҳар бир талабалар тураржойининг манзили ва қуввати, талабалар тураржойида курслар ҳамда факультетларга ажратилган ўринлар сони мунтазам киритиб борилади.

    27.07.2023, 08:15   Изоҳ (0)   7739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тугмали светофорлар, кўпроқ радарлар ва янгиланаётган йўл чизмалари: Тошкентда 2023 йилнинг илк ярмида ЙТҲ сабаб ҳалок бўлганлар сони 20 фоизга камайган

    27.07.2023, 08:10

    “Ички туризм ва миграция”. Тошкент вилояти ИИББ нега ҳудудда жиноятчилик даражаси юқори эканини тушунтирди

    27.07.2023, 08:05

    Нукус шаҳрига янги ҳоким тайинланди 

    27.07.2023, 08:00

    Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари саммити ўтказилади

    27.07.2023, 07:04

    Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди 

    27.07.2023, 06:00

    Тошкентдаги маҳаллаларнинг бирида уй ёниб кетди (видео)

    26.07.2023, 22:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.