Ижтимоий тармоқларда вайнер, тиктокер йигит қутқарув хизматининг “101” қисқа рақамига телефон қилиб, пранк уюштирган видеони эълон қилди.
Ушбу видео тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, блогерларга мурожаат билан чиқди. Унда бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўриниши экани таъкидланган.
“Шундай пранкни яхши кўрувчи вайнер ва блогерлар диққатига! Бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўринишидир.
Ушбу пранкни уюштирган вайнер телефон тармоғини банд қилиб, диспетчерлик хизмати операторининг бир дақиқага яқин вақтини олган. Бу вақтда эса кимгадир ёрдам зарур бўлганини инобатга олиш зарур эди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)