Қаршининг “Насаф” жамоаси аргентиналик футболчи Андрес Чавезни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Қаршиликлар футболчи билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.
32 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида “Бока Хуниорс”, “Вилстерман”, “Ҳуракан”, “Панатинаикос” ва “Бенфилд” каби жамоаларда тўп сурган.
“Насаф” Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи даврасидан сўнг 24 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)