Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси Ўзбекистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош мамлакат халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиққан.
Изоҳ (0)