Якшанба куни Эрон жануби-шарқидаги Сейистон ва Балужистон вилоятида террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида тўрт нафар полицияси ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Tasnim агентлиги минтақа прокуратурасига таяниб.
Агентлик теракт қурбонларининг исмларини келтириб, ҳужум Хашдан Тафтанга кетиш йўлида содир бўлганини таъкидлади.
“Ушбу терактда йўл полицияси ходимлари Меҳди Оллоҳпур, Ризо Исмоилий, Муҳаммад Ризо Шайхий ва Ҳасан Воҳидий ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Мамлакат куч тузилмалари жиноятчиларни қидирмоқда. Ҳозирча мамлакатда фаолият юритаётган ҳеч бир қуролли гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Сейистон ва Балужистон Эроннинг 31 та вилоятидан бири бўлиб, мамлакат жануби-шарқида Афғонистон ва Покистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.
Изоҳ (0)