• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москвада 40 ёшли миллионер тўсатдан вафот этди. Унинг Алишер Усмонов билан қандай алоқаси бор?

    Москвада 22 июль куни тадбиркор ва йирик IT-компания “ИКС Холдинг” раҳбари Антон Черепенников 40 ёшида вафот этди. Ўлимнинг дастлабки сабаби юрак хуружи экани айтилмоқда. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

    Фото: “ТASS”

    Антон Черепенников 1983 йил 7 майда Москвада туғилган. У болалигидан видео ўйинлар ишқибози бўлган, 15 ёшида компьютер клубларига боришни бошлаган. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг Ахборот хавфсизлиги бўлимида ўқиган. 2008 йилда Москва давлат қурилиш университетини тамомлаган.

    Тадбиркор икки марта турмуш қурқан. Биринчи турмушидан Антоннинг бир қизи ва бир ўғли бор. Черепенников ажралиш сабаби бизнес ва кўп вақтни оладиган бошқа лойиҳалар эканини таъкидлаган. У 2015 йилдан бери иккинчи турмуш ўртоғи билан яшаган.

    Черепенников турли йилларда Россиядаги энг муваффақиятли ёш тадбиркорлар рўйхатига киритилган. 2023 йил февраль ойи охирида Черепенников АҚШнинг қора рўйхатига, кейинроқ эса Украина санкциялари рўйхатига киритилган.

    Ўйин бизнеси ва Алишер Усмонов билан алоқа

    2003 йилда Черепенников Virtus Pro киберспорт компаниясига асос солди. У Cоunter Srike бўйича ўйинчилар жамоасидан иборат бўлган, кейинчалик унга бошқа ўйинлар қўшилган.

    2015 йилда Антон Черепенников ўша пайтда NABI клубига эгалик қилган Александр Кохановский билан биргаликда ESforce киберспорт холдингини яратди, унга бир қатор бошқа киберспорт активлари қаторида Virtus Pro клуби ҳам киради.

    Ўша пайтда миллиардер Алишер Усмонов Virtus Pro киберспорт жамоасига 100 миллион доллар сармоя киритди. Кейинчалик, асосий акциядорлари Усмонов тузилмалари бўлган Mail.ru Group бизнесни 100 миллион долларга сотиб олди. 

    Антон Черепенниковнинг бизнеси кўпинча Алишер Усмонов билан боғлиқ эди — у уларни миллиардердан сотиб олган ёки активларини унга сотган. Бироқ 2019 йилда “Ведомости” нашрига берган интервьюсида Черепенников Усмонов билан ишлаганидан ғурурланса-да, уни “Усмоновнинг киберспорт бўйича ҳамкори” деб доимий тилга олишларидан жуда чарчаганини айтган.

    Киберспорт бизнесининг ривожланиши билан бир қаторда, Черепенников CORM компанияларидан иборат “Ситадел” холдингини тузди.

    Унинг биринчи хариди МFI Soft компанияси бўлиб, у CОRМ’нинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Битим суммаси 10 миллиард рублдан ортиқни ташкил этди, бунинг учун пул Черепенниковга USM Group (Алишер Усмоновга тегишли) тузилмалари томонидан қарз сифатида берилган.

    Хариддан бир йил ўтгач, 2018 йил бошида Черепенников ушбу кредитни Сбербанкда қайта рўйхатдан ўтказди. Кредитнинг банкда қайта расмийлаштирилишини Черепенниковнинг Усмоновдан “кўпроқ мустақил” бўлиш истаги билан изоҳланади.

    Бироқ, Усмонов ва Черепенников тузилмалари ўртасидаги яқин ҳамкорлик давом этди. 

    2018 йилнинг март ойида Усмонов томонидан бошқариладиган MegaFon оператори биринчилардан бўлиб “Ситадел” томонидан ишлаб чиқилган “Яровая қонуни” доирасида маълумотларни йиғиш ва сақлаш тизимларини синовдан ўтказиш ҳақида хабар берди.

    Кейин Усмонов жамоасининг асосий топ-менежерларидан бири Сергей Солдатенков MegaFon бош директори лавозимини тарк этгач, дарҳол унинг директорлар кенгашига қўшилди.

    Шу билан бирга, Черепенников бошқа компаниялар гуруҳини — IKS Holding ни ташкил қила бошлади. Ҳозир холдинг 30 га яқин технологик компанияларни, жумладан “KNS Grup” (Ядро бренди), “Бюро 1440” (глобал сунъий йўлдош туркумини яратишни режалаштирмоқда) ва бошқаларни бирлаштиради.

    2020-2021 йилларда “USM Telecom”, IKS Holding эгаси бўлган, унинг 80 фоизи, ўз навбатида, Алишер Усмоновнинг USM Group компаниясига тегишли эди. 2022 йил бошида USM IKS Holding ни Антон Черепенниковга сотди. Битим суммаси ошкор қилинмади.

    Путин элитасининг вакили

    Британиянинг Daily Mirror нашри Россия мухолифатидаги манбасига таяниб, Черепенников “мутлақо Путин репрессияларининг асосий қуроли” бўлганини, бунинг учун у бир пайтлар АҚШ санкциялари остида қолганини ёзади.

    “Унинг ўлдирилишини инкор этиб бўлмайди, чунки Россиядаги давлат хавфсизлик аппарати муваффақиятсиз урушдан умидсизланиб бормоқда”, — деди манба.

    Шунингдек, британияликлар Черепенников Путин элитасининг сўнгги икки кун ичида вафот этган иккинчи вакили эканини таъкидламоқда. Бунгача собиқ ҳукумат амалдори, миллиардер олигарх Игор Кудряков вафот этганди. У Москвадаги квартирасида ўлик ҳолда топилган.

    23.07.2023, 22:09   Изоҳ (0)   42634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрмон ёнғинлари сабаб Грециянинг Родос оролидан 19 минг киши эвакуация қилинди

    23.07.2023, 21:56

    Лукашенко Путиннинг олдига харита билан келди 

    23.07.2023, 21:25

    Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

    23.07.2023, 21:10

    Эрон Shahed-149 дронининг янгиланган версиясини тақдим этди

    23.07.2023, 20:39

    Испаниядаги парламент сайловларида Вильярроя муниципалитети сайловчилари 26 сонияда овоз бериб бўлишди

    23.07.2023, 20:10

    Россия Одессага 19 та ракета учирди. ЮНЕСКО маданий ёдгорлиги ҳисобланган Преображенский собори вайрон қилинди (видео, фото)

    23.07.2023, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.