Ўзбекистон мактабларида табақаланиш кучайгани, билимни баҳолаш ёдлашга асослангани танқид қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот анжуманида мутахассислардан бири таълимда PISA тавсияларига амал қилинмаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, агар бу тавсиялар инобатга олинмаса, пул тўлаб халқаро тадқиқотларда иштирок этишнинг ўзи қанчалик мантиқий экани савол остида қолади.