Жорий йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.
Статистика агентлиги хабарига кўра, ўтган 6 ой ичида мамлакатда 651 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
“Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,7 фоизга ошган”, — дейилади хабарда.
Агентлик ахборотида биринчи ярим йилликда бошқа турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам келтирилган.
Хусусан, январь—июнь ойларида 2,5 миллион тонна кўмир, 391,3 минг тонна нефть ва 608,4 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, 161 минг 975 дона енгил автомобиль, 1 минг 97 дона юк автомобиллари, 383 дона автобус ва 105 минг 597 дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)