Ўзбекистонда бир кунда — 17 июль куни мингдан зиёд фуқаро ишга жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.
Унга кўра, 17 июль куни республика бўйича 10 883 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман ва шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида:
- 1 182 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган.
- 189 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
- 938 нафар нафақа ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди.
Изоҳ (0)