• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда 5 млрд сўмга қурилган боғча олти ой ўтмай, болалар учун хавфли масканга айлангани айтилмоқда. Қурувчи буни ваҳимали эмас, деди

    Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 2022 йил якунида қурилиб, 2023 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилган 28-давлат мактабгача таълим ташкилотининг деворлари ёрила бошлади. Боғча директорига кўра, маскан болалар учун хавфли деб топилгани боис вақтинча ёпилди.

    Фото: Собит Қайнаров
    “Кеча, 10 июль куни болаларимизнинг уйга қайтиш вақтида янги деворларимиз чўкиб, девор ёрилган. Ўйилиб тушган девор қолдиқлари болалар бошига ҳам тушган. Бу ҳақда эшитишим билан туман марказидан боғчамга етиб келдим. Келсам, ота-оналар ҳам ваҳимага тушиб қолган. Болалари бундай хавфли бинода тарбияланаётганидан хавотирга тушаётганини айтишди. Шу сабаб бугун боғчага болаларни қабул қилмадик. Бинони ёпиб, муаммо ҳақида раҳбарларга хабар бердик”, — дейди қулаб тушиш арафасида экани айтилаётган ташкилот директори Маҳфуза Мажидова.
    Фото: Собит Қайнаров
    Фото: Собит Қайнаров

    Таъкидланишича, мазкур боғча 150 ўринли бўлиб, айни кунда унда 150 нафар бола тарбияланади.

    Фото: Собит Қайнаров
    Фото: Собит Қайнаров
    Олтинсой туманининг “Ҳайрондара” маҳалласида жойлашган 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотимиз 2022 йилнинг сентябрь—октябрь ойларида қурила бошланган бўлиб, йил якунида тайёр, дейилди. Аммо мен боғча жиҳозлари етишмаслиги, қиш мавсумига тайёр бўлмагани сабаб боғчани қабул қилмадим. Янги боғча бўлса-да, совуқда котёллар ишламасди. Камчиликларини тузатдик, очинг дейишгач, 2023 йил 4 январдан иш бошладик. Бироқ кўп ўтмай аномал совуқ сабаб яна ёпдик. Ўша пайти ҳам котёллар ишламасди, ошхона жиҳозлари талабга жавоб бермас эди”, — дейди боғча мудираси.
    Фото: Собит Қайнаров

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган манбанинг маълумот беришича, 5 миллиард 50 миллион сўмга қурилиб, 2023 йилнинг январида фойдаланишга топширилган бино 2023 йилнинг февраль ойида чўка бошлаган.

    Фото: Собит Қайнаров
    Февралда бино чўкиши сабаб боғчамиз ёпилди. Шундан сўнг таъмирлашди. Яна иш фаолиятимизни давом эттирдик. Яна шундай муаммо кузатилгач, иккинчи маротаба боғчани ёпишга мажбур бўлдик. Март ойидан яна ишладик. Май ойларида яна чўкишлар кузатилди. Буни билган туман ҳокими боғчани ёпинг, болаларни бундай хавфли жойда олиб ўтирманг, деди. Яна ёпдик. Бу сафар ҳам таъмирлагандек бўлишди. Бироқ, кўриб турганингиздек, яна деворлар ёрилиб, бино чўкишда давом этди. Бу сафар ҳам ҳали ҳеч қандай зилзила бўлмасдан туриб, девор ўпирилиб, болалар устига тушди. Қурувчи эса яна шунчаки таъмирлаш билан кифояланмоқчи бўляпти. Мен бундай бинога қандай қилиб болаларни киритаман?, — дейди боғча раҳбари.
    Фото: Собит Қайнаров

    Маълум бўлишича, мазкур бино қурувчи Сирожиддин Мирзаев раҳбарлигидаги “Олтинсой пахта сервис” МЧЖ томонидан барпо этилган. “Дарё” журналистининг бу ҳақдаги саволларига жавоб берган қурувчи Сирожиддин Мирзаев ҳолат бу даражада ваҳимали эмаслигини айтмоқда.

    Фото: Собит Қайнаров
    Фото: Собит Қайнаров
    Йўқ, ҳолат бу даражада ваҳимали эмас. Санузел ва мудира хонасининг деворларида ёриқ пайдо бўлган. Бу бинонинг асосий девори эмас, шунчаки ички қисмдаги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган девор ҳисобланади. Мазкур камчиликларни уч, узоғи билан тўрт кунда бартараф этиб, болалар учун тайёр ҳолатга келтириб берамиз, — дейди қурувчи Сирожиддин Мирзаев.
    Фото: Собит Қайнаров

    Қурувчи “Дарё” мухбирининг “Бино сиз айтгандек таъмирлангач, болалар учун хавфсиз масканга айланадими, эртага бирор-бир кўнгилсиз воқеа рўй бермаслиги аниқми?”, деган саволига “ҳа, ҳеч қандай муаммо кузатилмайди, бинонинг асосий деворлари мустаҳкам ва болалар учун хавфсиз”, дея жавоб берди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    11.07.2023, 19:12   Изоҳ (0)   12628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга 5 млн доллар ажратилади

    11.07.2023, 19:05

    Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди

    11.07.2023, 18:26

    Самарқандда йўловчи аёл 71 ёшли отахоннинг машинасини олиб қочди

    11.07.2023, 18:12

    “Токи ҳоким ҳар бир лойиҳанинг ичига кириб, ўзи инвестиция билан шуғулланмаса, аҳвол ўзгармайди” — Шавкат Мирзиёев

    11.07.2023, 17:54

    Инвестиция вазирлигида янги лавозим ташкил этилади

    11.07.2023, 17:45

    Ўзбекистонда инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди

    11.07.2023, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.