Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги маҳаллалардан бирида бир ойдан буён ичимлик суви бўлмагани аниқланди. Ҳолат юзасидан “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати томонидан тушунтириш берилди.
Унга кўра, ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилди. Кунлар жуда иссиқ бўлгани учун сувга талаб ниҳоятда ортгани сабабли маҳаллада сув босими меъёрдан пасайиб хонадонларга сув етиб бормагани аниқланди. Шу боисдан ҳам маҳаллага сув берувчи тармоқда сув босими кўтарилди. Натижада ичимлик суви маҳалладаги барча хонадонларга етиб борди.
Изоҳ (0)