Украинанинг НАТОга қўшилиши ички ислоҳотларсиз мумкин эмас ва Киев уларни амалга оширишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун АҚШ барча чора-тадбирларни кўрмоқда, деди Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа бўйича директори Аманда Слоут.
“Украина НАТОга аъзо бўлишдан олдин стандартларга жавоб берадиган ислоҳотларни амалга ошириши керак. Ва биз Украина билан уларни амалга ошириши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун ишлаяпмиз”, — деди Слоут.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсда бўлиб ўтадиган альянс саммитида Украинани НАТОга яқинлаштирадиган кўп йиллик ёрдам пакети тасдиқланишини айтиб ўтганди.
“НАТОга аъзо давлатлар етакчилари Украинанинг альянсга аъзо бўлишини тасдиқлашади”, — деди Столтенберг.
Изоҳ (0)