Эрон жануби-шарқидаги Сейистон ва Балужистон вилоятида 1 000 га яқин одам қум бўронидан жабр кўрди, деди вилоятнинг инқирозли вазиятларни бошқариш департаменти директори Мажид Муҳайби.
“120 кунлик шамолларнинг янги тўлқини Сейистон вилоятини, жумладан, вилоят шимолидаги бешта ҳудудни: Забол, Заҳак, Хомун, Хирманд ва Нимрузни қамраб олди. 2 июлдан ҳозиргача ҳудудий тиббиёт марказларига мурожаат қилган беморларнинг умумий сони 1010 кишини ташкил қилди”, — деди Муҳайби.
![](/static/iran222.jpg)
Унга кўра, 162 киши касалхонага ётқизилган, қолганлари амбулатор даволанишдан ўтказилган. Кўпчилик нафас олиш, кўз ва юрак билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда.
Хабар қилинишича, вилоятда Қизил ярим ой жамияти ходимлари ишламоқда, улар Сейистон ва Балужистон аҳолисига 3,8 мингга яқин ниқоб тарқатишган.