• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Собиқ раққоса, ҳанузгача автобусда юради ва машҳур образидан уялади: Актриса Гулчеҳра Жамилова 77 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамиловани Кумушбиби роли орқали ўзбек аёлларининг тимсолига айланган, десак муболаға бўлмайди. 77 ёшни қаршилаган бўлса-да, уни гўзаллик ва нафосат тарк этгани йўқ. 

    Фото: Коллаж

    “Қўрқиб хипчин билан ухлардик”

    Актриса Гулчеҳра Жамилова Тошкентда, зиёлилар оиласида дунёга келган. Ота-онаси фармацевтика соҳасида фаолият юритишган. Оилада уч қиз ва бир ўғил фарзанд бўлишган. У болалигида актриса бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Ўртадаги сойнинг атрофида катта ҳовлимиз бўларди. Бир ҳовлида икки амаким ва бир рус қўшнимиз билан яшардик. Уйимиз бор-йўғи бир хонали даҳлиздан иборат эди. Кейинчалик Луначарский марказидаги ҳовлига кўчиб ўтганмиз. У пайтларда бу жойлар худди даштга ўхшарди. Тулкилар бор эди, кечаси бувимнинг товуқларини еб кетарди. Уйлар ҳали битмагани учун ёзда ҳовлида қатор бўлиб ётардик. Энг қизиғи, ҳар биримизнинг қўлимизда хипчин бўларди. Чунки кечаси қурбақалар устимиздан сакраб юрганида уларни хипчин билан ҳайдаймиз дердик. Мени кўпчилик оғир-босиқ инсон деб билади, аммо болалигимда жуда шўх ва ўйинқароқ бўлганман. Ҳатто, бир марта Витя исмли қўшнимиз билан жанжаллашиб, уни оқар сувга ҳам итариб юборганман. Дадам ишдан қайтганида онаси чиқиб, арз-дод қилганди. Ўшанда дадам раҳматли оёғимга арқон боғлаб, дарахтга осиб қўйганди. Дадам ҳар ҳафта тўртовимизни олиб театрларга олиб борарди. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида “Доктор Войжоним” балетини кўриб, рақсга меҳр қўйганман. “Мен раққоса бўламан” деб ният қилганман, — дейди Гулчеҳра Жамилова. 

    “Рақсни мажбуран тарк этганман”

    Одатда, ўзбек қизларининг раққоса бўлишига ота-оналари қарши бўлишади. Қаҳрамонимизни эса дадасининг ўзи рақс мактабига етаклаб борган.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Дадам санъатни яхши кўрадиган, замонавий фикрлайдиган инсон эди. Аммо жуда қаттиққўл эди. Унинг рухсатисиз кўчага ҳам чиқмасдик. У пайтлари телефонлар бўлмасди. Шу боис, мактабдан келган ва тўгаракка кетган вақтимизни қоғозга ёзиб кетардик. Дадам санъатга бефарқ бўлмагани учун 10 ёшимда Тошкент хореография билим юртига ўзи олиб борган. Озгина вақтдан кейин “Қулоғингдан кун кўриниб қоляпти-ку”, деб Тошкент хореография билим юртига боришимни тақиқлаган. Ундан кейин мусиқа мактабига ўқишга борганман. Рақсга бўлган меҳрим устун келиб, 7-синфда Ўзбек Давлат хореография билим юртига ҳужжат топширганман. Омадни қарангки, “Баҳор” ансамбли раҳбари Мукаррама Турғунбоева ансамбл билан Москвага гастролга борадиган бўлган. Саҳнани тўлдириш учун раққосалар керак бўлган ва билим юртидан бир нечта қизларни танлаб олган. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Мукаррама опага нафақат рақс тушишим, балки ўзбек ва рус тилида бошловчилик қилишим ҳам маъқул келиб, ансамблга қабул қилган. Аммо у ердаги фаолиятим узоққа чўзилмаган. Ҳиндистон сафарига борганимизда сув сепилган полда рақс тушаётиб, йиқилиб тушганман. Тўпиғим синган экан, кучли оғриқ берган. Мукаррама Турғунбоева рақсдан кетишимни истамай, ноёб мумиё ҳам топиб келганди. Аммо икки йиллик даволанишлар самара бермади. Ўртамиёна раққоса бўлишни истамай, рақс санъатидан кетдим, — дейди Гулчеҳра Жамилова.

    “Кумушбиби ҳомиладор бўлган”

    Актрисага омад келтирган рол шубҳасиз “Ўткан кунлар” фильмидаги Кумушбиби роли ҳисобланади. Маълумотларга кўра, фильмга 600 дан ортиқ қизлар кастинг топширишган. Хўш, бу рол нега айнан Гулчеҳра Жамиловага насиб қилган.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — 1964 йили собиқ Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтига ҳужжат топширганман. Аммо Фарғонадаги гастрол сафари сабаб имтиҳонга тайёргарлик кўролмаганман. Ўшанда Туроб Тўланинг “Лолақизғалдоқ” шеъри ва этюд топшириб талаба бўлганман. Мақтаниш эмас-у, институтнинг энг олди, аълочи талабаси эдим. Японияга конференцияга чақиришганида устозларим Нина Тимофеева ва Назира Алиева “Сени олиб қолишади, сотилиб кетасан”, деб рухсат беришмаган. Учинчи курсда Чингиз Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” асари асосида спектакл саҳналаштирганмиз. У Бутуниттифоқ санъат институтлари ўртасида ўтказилган кўрик танловда ғолиб бўлган. Қўшимчасига менга “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ҳам ғолибликни беришган. Қаҳрамонимнинг исми асал эди, унга ҳавас қилиб бош фарзандимга шу исмни қўйганман. 

    Фото: Скрин

    “Ўткан кунлар” фильмига таклиф этилишим жуда қизиқ бўлган. Бир куни театр ҳовлисида турсак, Карим ака деган режиссёр ассистенти келиб “Кинопроба топшириб кўрмайсизми?” деган. Майли десам “Ўзингизга яқин бирор актёр билан боринг”, деган. Ҳўп деб курсдошим раҳматли Ҳожиакбар Нурматовга айтганман. Иккимиз проба топширгани борганимизда фақатгина “Сиз ўшами?” дейишимни айтишган. “Роса сўзлари кам экан”, деб қувонганман. Орадан бир неча кун ўтиб институт кўчасида кетаётган режиссёр ассистенти йўлнинг нариги томонида туриб “Гулчеҳра сиз ҳомиладормисиз?” деб сўраган. Хижолат тортиб ҳа десам “эҳ” дегандек қўлини силтаб яна машинага ўтириб кетган. Ўшандаёқ ролдан умидимни узгандим, аммо менга насиб қилган экан, — дейди актриса Гулчеҳра Жамилова.

    “Шифокор бўлардим...”

    Гулчеҳра Жамилова агар санъаткор бўлмаганида қайси касбни эгаллаган бўларди? Бу саволга қаҳрамонимиз қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Скрин

    — Шифокор бўлган бўлардим. Барибир ота-онанинг касби тортар экан. Қизим Асал шифокорликни танлади. У ҳам 10 дан ортиқ фильмларда суратга тушди. Аммо номзодлик диссертациясини ёқлаганидан кейин “Бўлди энди рол ўйнамайман”, деб қатъий қарор қилди, — дейди актриса Гулчеҳра Жамилова.

    “Салбий рол орзуйим эди”

    Актрисани томошабинлар ижобий ролларда кўриб ўрганиб қолишган. Аммо у актриса сифатида ижобий эмас, салбий ролларни ижро этишни орзу қилган экан. Фаолияти давомида “Севги афсонаси” фильмида Малкани роли орқали бу орзусига эришгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Ҳиндистонда суратга олиш ишлари жуда қизиқ кечган. Улар икки энлик бўёқларни суртишар экан. Мен эса бундай пардозни умуман хоҳламасдим. Шу кунгача пардозимни ўзим қиламан ва ортиқча бўёқларни ёқтирмайман. Ролга таклиф этишганида жон деб рози бўлганман. Чунки салбий ролни ижро этиш орзуйим эди, — дейди актриса.

    “Шу ролимдан ҳалигача уяламан”

    “Фармонбиби аразлади” спектакли ўз даврининг шлягери бўлган дейиш мумкин. Таассуфки, актриса бу спектаклдаги ролидан ҳалигача уялар экан.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Фақат мен эмас, жуда кўп актрисалар ундаги ролларидан уялишарди. Ҳозир ҳам телевизорда намойиш этилса, юзларим қизариб кетади. У ердаги хатти-ҳаракатларимдан уяламан. Ўзимга ярашмаган рол ўйнаганман, деб ҳисоблайман, — дейди актриса Гулчеҳра Жамилова.

    “Ҳамон жамоат транспортидан фойдаланаман”

    Актриса ўзбек киноси, театри ва дубляж санъатига муносиб ҳисса қўшган ижодкор ҳисобланади. Аммо у умри мобайнида камтарона ҳаёт кечирган. Ҳозир ҳам суратга олиш майдончасига бориш учун жамоат транспортидан фойдаланади.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — “Вой сиз ҳам автобусга чиқасизми?” деб сўрашади. Ҳа, шукрки, оёғим бор деб кулиб қўяман. Турмуш ўртоғим билан фақат ойликка яшаган инсонлармиз. Тўйга чиқмаганман, бу ишни уддалай олмаслигимга кўзим етарди. Ҳозир ҳам жамоат транспортидан фойдаланаман. Одамлар билан гаплашиб кетиш жуда мароқли, — дейди актриса Гулчеҳра Жамилова. 

    “Театрдан кетишимга сабаб...”

    Актриса айни кунда эркин ижодкор, у 2000 йилдаёқ театрни тарк этган. Бунга актрисанинг жиддий ранжигани сабаб бўлган.

    Фото: “MuhayyoAli.cоm”

    — Режиссёр Мелис Абзаловнинг янги талқиндаги “Ўткан кунлар” фильмини суратга олиш якунида қалин қор ёғган тоғда бир саҳна қолган эди. Шу куни ҳам қорда оёғим тойиб, қаттиқ йиқилганман, елкам чиққан. Оғриқ билан ўтган тўққиз ойлик азобим охири операция билан тугаган. Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам иш вақтида жароҳатланганлик нафақасини олмай, ўз ҳисобимдан таътил олибман. Майли, ўтган ишга салавот... Қисқаси, икки йил ўз ҳисобимдан даволандим. Кейин­ яна ўн кун ўз ҳисобимдан таътил сўрасам, рад жавобини беришган. Шунда айнан 27 март — Халқаро театр кунида ўз хоҳишим билан ариза ёзиб чиқиб кетганман. Инсон ҳурмати борида кетишни ҳам билиши керак, — дейди актриса Гулчеҳра Жамилова.

    04.07.2023, 13:40   Изоҳ (0)   27389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Стоп, олинди”: “Гарри Поттер” франшизасида саҳна ортида юз берган қизиқарли воқеалар 

    04.07.2023, 09:30

    “Бу дунёда ‘яхши ишладинг’дан кўра ёмонроқ сўз мавжуд эмас!” — “Қатъият” фильми ҳақида

    03.07.2023, 23:20

    “Индиана Жонс ва тақдир ғилдираги” фильми намойишининг биринчи ҳафтасида 130 миллион доллар ишлаб топди

    03.07.2023, 16:40

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида 8 нафар янги актёр иштирок этади

    03.07.2023, 09:50

    Ташқи кўриниши туфайли орзусидаги ролларга қабул қилинмаган машҳур актрисалар (фото)

    30.06.2023, 19:40

    “Соҳибжамол ва махлуқ” эртагининг туркча варианти — “Муҳаббат афсонаси” сериали ва унинг қаҳрамонлари ҳақида нималар маълум?

    28.06.2023, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.