Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси Андрес Иньеста билан хайрлашаётганини маълум қилди.
Иньеста “Консадоле Саппоро”га қарши баҳсда (1:1) “Виссел Кобе”даги сўнгги ўйинини ўтказди. Футболчи 57-дақиқада майдонни тарк этди. Испаниялик ярим ҳимоячи шарафига махсус хайрлашув маросими ўтказилди.
“Андрес “Барселона”дан бизнинг клубга ўтганидан сўнг 5 йил мобайнида биргаликда курашдик. У майдонда мўжизавий ўйин кўрсатарди. Илк соврин, илк халқаро ўйинлар...
Иньеста “Виссел Кобе” тарихида янги саҳифа очди. Унинг ўйини ҳеч қачон унутилмайди.
Биз билан 5 мавсум ўйнаганинг учун раҳмат, Андрес”, — дейилади клуб хабарида.
Иньеста 2018 йилдан буён “Виссел Кобе”да ҳаракат қилиб келаётган эди. Футболчи клуб билан биргаликда Япония Кубоги (2019) ва Япония Суперкубогида (2020) зафар қучган.
Изоҳ (0)