Бразилиялик футболчи Роберто Фирмино эркин агент сифатида “Ал-Аҳли” сафига ўтади.
8 мавсум давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган 31 ёшли футболчи Саудия Арабистони клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди, дея хабар беради Фабрицио Романо.
Трансфер бўйича барча деталлар якунланган, фақатгина тиббий кўрикдан ўтиш қолди.
Аввалроқ, “Ал-Аҳли” “Челси” дарвозабони Эдуар Менди трансферини эълон қилганди.
Фирмино ўтган мавсум АПЛда 25 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)