• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “86 фоиз битирувчи ўзи ўқиган соҳада ишлаяпти” — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов билан суҳбат (видео)

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида сиртқи таълимдаги муаммолар, диплом, бандлик ва тизимда қилинаётган янгиликлар ҳақида гапириб берди.

    Ижтимоий тармоқларда сиртқи таълим сифати пастлиги тез-тез танқид қилиб турилади. Талабалар йилда икки ой ўтиладиган дарсларни яхши ўзлаштирмаётгани айтилади. Бундай фикрларга муносабатингиз қандай? Муаммоларни бартараф этиш учун нималар қилиняпти?

    Сиртқи таълим қайсидир соҳада меҳнат фаолиятини юритаётган, лекин олий маълумотга эга бўлмаганлар учун бўлиши керак. Бизда эса ҳамма умумий қабул қилинади. Бу йилдан бошлаб, педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга ушбу соҳада фаолият олиб бораётганлар киради. У мактабдаги ўқитувчилар сифатини ошириш учун қилинади. Бошқа соҳаларда ҳам бу иш босқичма-босқич амалга оширилади. Яъни сиртқида ўқиш учун қаердадир ишлаётган бўлиши кераклиги талаб этилади.

    2022 йилдан бошлаб масофавий таълим жорий этилди. Икки йиллик таҳлилларга асосланиб, сиртқини масофавий шаклга ўтказиш масаласини кўряпмиз. Яъни масофавий таълимда сиртқига ўхшаб фақат дарсга келганда эмас, талаба платформа орқали доимий онлайн топшириқни олиб туради. Фақат бунга биз техник томондан тайёр бўлишимиз керак. Талаба томон ҳам. Олий таълимда барча шароитни қилсангиз-у, узоқдаги талабанинг интернети ёки бошқа имкониятлари бўлмаса, бу ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатади.

    Сиртқи таълимдаги шакллар босқичма-босқич тарзда масофавийга ўтади. Чунки дунёга қарасак, иккаласи бирга турибди. Сиртқи таълимдан воз кечилиши керак. Бугунги кунда у эскирган ҳолатга келиб қолди, ўзини оқламаяпти. Чунки сиртқида асосий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлар ўқиши керак. Кечки таълим ҳам худди шундай. Тўғри, кечкининг яхши томони ҳафтада 5 кун мажбурий ўқиш бор ва бу 4,5 йил давом этади. Сиртқи асосан ОТМга қамров, ёшларни кўпроқ олий таълим олишлари учун керак.

    Абдували Холиқов 
    Фото: “Дарё”  

    Масофавий сиртқи таълимга қачон ўтилиши мумкин? Ҳаракатлар бошланганми?

    Масофавий сиртқига қачон ўтилишини жараён белгилаб беради. Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Балки уч йил ёки беш йилда вақт кетар. Платформаларни шакллантириш, интернет тезлиги яхши бўлиши зарур. Яъни имкониятлар ва шароит етарли бўлгачгина тизим ишлайди. Бу ерда масофавий зўр бўляпти деб, йўналишларни кенгайтириб ташлайверсак фойдаси йўқ. Ишламаса, фақат қоғозда ёки гапда қолиб кетади.

    Қайсидир соҳада ишлаб, ўз соҳаси бўйича сиртқи таълимга кирганлар яхши кадр бўлиб етишяпти. Улар бир йилда ҳам 10 ой амалиётда бўлади, ҳам 2 ой ўқишга келади. Бу жуда ҳам яхши. Айниқса, муҳандислик соҳаларида, фундаментал соҳаларда фойдали.

    Давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар диплом олишни уч йил кутади. Бунинг сабаби нима? Келажакда ушбу тартибга ўзгартириш киритилиши мумкинми?

    Давлат буюртмаси билан ўқигандан кейин давлат учун ишлаб бериш керак. Чунки унга пул тўлаб давлат ўқитяпти. “Мана, сенга пул. 4 йилми, 6 йилми ўқигин-да, кейин менга ишлаб берасан”, деяпти. У иқтисодиёт тармоғи учун хизматини қилиши керак. Чунки у бўйнига мажбурият оляпти.

    Бугунги кунда дипломни ОТМда уч йил туриши масаласи кўриб чиқиляпти. Дипломларни уч йил сақлаб туришдан ОТМ манфаатдор эмас. Лекин бу масала муаммо чиқмайдиган қилиб ечилиши керак. Битирувчи ҳам зарар кўрмаслиги, пулини тўлаб қўйиб, ўқитган ташкилот ёки давлат ҳам зарар кўрмаслиги керак.

    Агар қайси корхона ёки ташкилот контрактини тўлаб бериб, ўқитса, талабанинг дипломи ўша ташкилотга берилади. Чунки бу шартномада кўрсатилади. Жараён кетяпти, лекин буни бекор қилиш ёки қилмаслик фақатгина вазирликка боғлиқ эмас. Чунки бу ерда Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бор, яъни битирувчилардан манфаатдор бўлган вазирликлар мавжуд.

    “Йўқ, мен грантга кирдим, ўзим ўқийман. Диплом меники, билганимни қиламан”, деган фикр нотўғри. Талаба давлатнинг маблағига ўқидими, албатта, давлат учун хизмат қилиши керак. Майли хусусий секторда меҳнат қиладими, давлат ташкилотида ишлайдими, давлат учун хизмат қилиши лозим.

    Дипломни олган билан уни нима қилади? Унга хоҳлаган жойига ишга кириш имкони мавжуд-ку. Менда ҳам масалан, 5-6 та диплом бор. Ҳаммаси уйда турибди. Ишга кирилаётган пайтда битта кўрсатиб, нусхасини берганмиз — бўлди. Ҳаммада ҳам шунақа. Дипломни ОТМда туриши умумий меҳнат фаолиятига таъсир кўрсатадиган омил эмас. Агар битирувчи хорижий ОТМга ўқишга бораётган бўлса, дипломи берилади. Ўша ОТМдан хат келса, бўлди. Бизга мурожаат қилади. ОТМга хат берамиз ва дипломини олиб кетаверади. Бу ерда сунъий тўсиқлар йўқ.

    ОТМни тўлов–контракт асосида ўқиб, тамомлаган бўлса ҳам битирувчига “ишга кирганинг ҳақида имзо олиб кел, дипломинг кейин берилади”, деган антиқа тартиб борлигини эшитгандик. Бу қанчалик тўғри?

    Бугунги кунда бу тартиб антиқалигини йўқотган, мен сизга кафолат бериб айтаман. Охирги икки йилда контрактда ўқиганлардан бундай нарса сўралмаяпти. Агар бўлса, умумий маълумот йиғиб қўйилади. Мажбурий эмас. Тўғри, шу пайтгача мажбурий бўлган. Лекин давлат гранти асосида ўқиётганлар бўйича ОТМ албатта мувофиқлаштиради. Шунинг учун ҳам фармойиш билан давлат буюртмаси тасдиқланди. Бу йил фақат грант тасдиқланди. Биз секин-аста меҳнат бозорига мослашиб боряпмиз. Яъни талабгор контракт пулини тўлаб, хоҳласа ўқийди, хоҳламаса ўқимайди. Грант учун маблағни давлат 100 фоиз тўлаб беради. Шу қисми давлат буюртмаси ҳисобланади. Бу тўғри, 34 минг 800 нафар бакалавр давлат учун керак, уни тўлиқ пулини тўлаб беради.

    Агар шу тартиб йўқолган бўлса, битирувчилар ишга кираётгани бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади? Ҳозирда битирувчиларнинг неча фоизи ўзи ўқиган йўналишда иш билан банд бўлмоқда?

    Бизда бундай таҳлиллар бор. Олий таълимда HEMIS тизими жорий этилган. Ягона базани шакллантириб бўлдик. Бугунги кунда тизимга нодавлат ОТМларининг талабалари киритилиш жараёнида. Улар билан ҳам ишлаяпмиз. Бизнинг бу база бандлик ва солиқнинг базасига ҳам уланган. Хоҳлаган вақтимизда, уларга мурожаат қилиб, уч йил олдин битириб кетган қайсидир ОТМ, масалан, Бухоро давлат университетининг математика факультетини тамомлаган 80 нафар боладан қанчаси, қаерда ишлаётгани тўғрисидаги маълумотни ола оламиз.

    Бугунги кунда 86 фоиз атрофидаги битирувчилар ўзи ўқиган соҳаси бўйича ишлаяпти. Лекин 14 фоиз ҳам кўп. Бу 100 минг нафардан 14 минг нафари ўзи ўқиган йўналишда ишламаяпти, дегани. Жорий йил 150 минг талаба ўқишни битиради. Бу улар орасидан 21 минг нафари ўзи ўқиган йўналишда ишламаяпти дегани. Ўша 21 минг бола ёки иккинчи мутахассисликка топширади, ёки бошқа вариант излайди.

    Бу ерда йўналишларни бозор ва талабгор белгилаб бериши керак. Агар бизда қайсидир йўналишларга абитуриентлар сони кам бўлса ёки улар тўлмаса, ўша йўналишга эҳтиёж йўқ дегани. Лекин бунинг учун абитуриентларда касбга йўналиш фикри бўлиши керак. Бугун тан олишимиз керак, аксарият абитуриентларда қайси ОТМга кириш ва қанақа йўналишда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ўқишга эртани ўйлаб кириш керак. Ўшандагина биз қайси йўналишларни ёпиб, қабулни тўхтатишимиз кераклиги, қайси йўналишларга талаб кўп, квотани оширишимиз кераклигини аниқ биламиз. Ўзини активлигини йўқотган йўналишлар фаолиятини тўхтатиш керак. Меҳнат бозори учун янги йўналишларни шакллантириш лозим. Ва биз бу бўйича ишлаяпмиз.

    Мақсадимиз таълим йўналишлари сонини камайтириб, дипломда квалификация беришни кўпайтириш. Яъни битирувчиларни камида иккита соҳада ишлайдиган мутахассис қилиб етиштиришимиз керак. Бу жараён бошланган. Масалан, Жаҳон тиллари университетининг испан тили йўналишида ўқиган битирувчини дипломига испан тили мутахассиси деб ёзиб бериларди. У қишлоғига боради, лекин бирор жойда испан тили йўқлиги учун ишлай олмасди. Бугун эса испан тилини тугатганларга айтайлик, иккинчи тил сифатида инглиз тили ўқитилган бўлса, инглиз тили мутахассислигини қўшиб ёзиб беряпмиз. Боряпти, испан тили йўқми, инглиз тилидан дарсини беряпти. Бунга 4 йил бўлди.

    Ҳозир буни яна бошқа соҳаларда ҳам кенгайтириб боряпмиз. Масалан, муҳандислик соҳасида, педагогикада математика информатика билан бирлашди, мактабда дарс соатлари кам бўлгани учун ўқитувчи ҳам математика, ҳам информатикадан дарс берсин деб, йўналишни математика ва информатика қилдик. Ёки бўлмаса, физика–астрономия бирлашди. Бу секин-аста оптималлашиб боряпти. Битирувчининг ишлаш имконияти кенгроқ бўлиши керак. Биз ўқув жараёнини тўғри ташкил қилсак ва битирувчилар манфаатини инобатга олсак, ҳаммаси изига тушиб кетади.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    26.06.2023, 19:35   Изоҳ (0)   5905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сингапур Қўқондаги заводга 20 млн доллар инвестиция киритди

    26.06.2023, 19:30

    Андижонда жарималар қоида бузмаган машиналарга ёзилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

    26.06.2023, 18:35

    Сурхондарёда ҳоким ташрифидан сўнг йўл таъмирлаш ишлари тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    26.06.2023, 18:22

    Навоий ва Хоразмда захирадаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

    26.06.2023, 17:43

    Россияда ночор ҳолда қолган наманганлик эркакка ёрдам берилди

    26.06.2023, 17:18

    Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлгани, аммо вазият ўзгаргани учун ёрдам қолдирилгани айтилди 

    26.06.2023, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.