Россиянинг Перм шаҳрида қийин аҳволда қолган наманганлик эркакка амалий ёрдам берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Перм шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мураккаб вазиятда қолган юртдошимизнинг Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам берилди. Эркак агентликка ўз миннатдорлигини билидириб, улар ёрдамида мамлакатга қайтаётганини таъкидлади.
“Assalomу алайкум, мен Ташқи меҳнат миграциясига ариза билан мурожаат қилдим. Менга моддий ёрдам ҳамда Ўзбекистонга, Наманганга қайтиб кетишим учун билет олиб беришди. Миграцияга катта раҳмат айтаман. Аҳволим ночорлигини ҳисобига улар моддий ёрдам беришди, қилган меҳнатларига катта раҳмат”, — дейди эркак.
Бундан ташқари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари аралашуви билан бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб берилди.
Шунингдек, фуқароларга Россиянинг меҳнат миграциясига оид қонунчилиги бўйича батафсил маълумот берилди.
Изоҳ (0)