Сингапур Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган заводга 20 млн доллар инвестиция киритди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 июнь куни, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Indorama корпорацияси директори Пракаш Кежривал ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда тўқимачилик ва кимё саноати соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Сингапур томонига кўра, 2024 йил июнь ойида 30 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига амалга оширилаётган Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш лойиҳасининг иккинчи босқичи якунланиб, объект ишга туширилади. Ҳозирги вақтда лойиҳага 20 млн доллар инвестициялар киритилган.
Изоҳ (0)