“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гундўған “Барселона” билан шартнома имзолади.
Германиялик футболчи эркин агент сифатида каталонияликлар сафига бориб қўшилди.
“Кўк-анорранглилар” Илкай билан 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Шунингдек, битимни бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Гундўғаннинг товон пули 400 миллион этиб белгиланди.
Гундўған 2022/23 йилги мавсум АПЛда 31 та ўйинда иштирок этиб, 8 та голга муаллифлик қилган. “Шаҳарликлар” билан бирга Англия чемпионлиги, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)