Андижон вилоятида энди жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Андижон вилоятидаги клиника биноси 70 миллиард сўм маблағ ҳисобидан замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланади. Ушбу ислоҳотлар натижасида водий вилоятларида мавжуд бўлмаган жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари йўлга қўйилиб, ушбу касаллик билан хасталанган беморлар хорижга ва Тошкент шаҳридаги марказларга боришидан олдинроқ шифо топиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)